Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БУГУН БОЙСУН ТУМАНИДАГИ ГАЗА МАҲАЛЛАСИДА “ФЕРУЗА” ҲУНАР МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Ушбу ҳунар марказини очилиш маросимида туман ҳокими Асқарали Жўраев, депутатлар, маънавият ва маърифат бўлими, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳунармандлар, маданият бўлими ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Бойсун тумани азалдан-азал инсоният маънавий-маърифий тарихи учун умумбашарий қадриятлар, урф-одатлар ривожида бешик вазифасини ўтаган диёр ҳисобланади.

Айни дамда туманимиз умуминсоний номоддий мерос сивилизаси ўчоғи сифатида ЮНЕСКО томонидан жонажон юртимиз Ўзбекистоннинг эътироф қилинишида ҳам айнан Бойсун тумани ва унда яшовчи уста ҳунармандларнинг ўрни ва шукуҳи беқиёсдир.

Бойсун туманида бугунги кунда 39 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, шулардан Пойгабоши, Ҳунармандлар, Пасурхи, Кўчкак, Ширинобод, Бибиширин, Тоқчи, Шўрсой ҳамда Газа маҳаллаларида ўсиш нуқтаси яъни драйвери сифатида миллий ҳунармандчилигимизни ривожланишида туб жой аҳолининг чопондўзлик, дўппичилик, кашидачилик, темирчилик, кулолчилик каби азалий дурдоналаридан фойдаланиб келиши айни дамда халқимизнинг узоқ йиллик тарих силсилаларига бориб тақалиши бежизмас.

Охирги йилларда ҳунармандларга берилган эътибор натижасида уларнинг сони 50 нафардан 400 нафаргача ошиб, вилоят миқёсида туманимизни, Республика ва халқаро миқёсида вилоятимиз шарафини обрў эътиборини олиб келаётганлиги қувонарли ҳолдир.

Бугунги куннинг қаҳрамони сифатида ҳунарманд Феруза Холиқова ҳам, ҳунармандчилик сирларини 15 ёшида момолари ҳамда онасидан ўрганиб, 3 авлод ҳунармад вакили ҳисобланади. Замонавий миллий услубда яратган  кашидалари, биссер намуналарини мисол қилиб мақтанса арзийди.

Бугунги кунда Феруза Холиқованинг 50 дан ортиқ шогирдлари бўлиб, улар томонидан юздан ортиқ  ҳунармандчилик махсулотлари яратилган.

Ҳунарманд Феруза Холиқова томонидан ушбу маҳаллада ҳунармандчилик сир асрорларини ўргатиш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида яхши ниятлар билан ҳунармандчилик ўқув Марказини бошлаётганлиги тақсинга сазовор.

У маҳаллада истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи 20 дан ортиқ ишсиз хотин қизларга ҳунармандчилик сир асрорларини ўргатиб келмоқда. Холиқова Феруза Ашурқуловна кўплаб вилоят, республика танловлари иштирокчиси ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?