Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
2022-ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТ ДАСТУРИ” ИЖРОСИНИ ТАъМИНЛАШ МАҚСАДИДА БОЙСУН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР ИШТИРОКИДА ЖОЙЛАРДА АҲОЛИ УЧУН ҲАМДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ТУМАН БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН СОҲАЛАРГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛИБ КЕЛИНМОҚДА.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, кундалик ҳаётдаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали мақсадли тарғибот қилиш бўйича 2022-йилга мўлжалланган манзилли тарғибот Дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун туман адлия бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида жойларда аҳоли учун ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туман бўлинмалари ходимлари учун соҳаларга оид қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Шу ўринда, 2022-йилнинг ўтган даври давомида туман бўйича 4 та секторлар кесимида ўтказилган сайёр қабуллар давомида ҳамда ҳудудлардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарият кўпчилигида фуқаролар томонидан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олиш билан боғлиқ масалалар кўтарилаётганлиги сабабли, келгусида улар томонидан шу каби турли хил тушунмовчиликлар ва эътирозли ҳолатлар ҳамда асоссиз такрорий мурожаатларнинг кўпайишини олдини олиш мақсадида туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 14-март куни бу борада туман ҳокимлиги ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимлари ҳамкорлигида тумандаги 39 та МФЙлари раислари учун “Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олишда нималарга эътибор қаратиш керак” мавзусида семинар-трейнинг ташкил этилди.

Хусусан, ушбу тадбир давомида маҳалларнинг масъулларига қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октябрдаги 654-сон қарорига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида батафсил таништириб ўтилди ва уларга бу йўналишда ишлаб чиқилган қўлланманинг электрон нусхаси берилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?