Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ДУНЁДАГИ ЭНГ АЗИЗ ВА МУҚАДДАС СИЙМОДИР АЁЛ.

Бугун, 5 март куни Бойсун туманидаги Хумо тантаналар саройида  "Аёлни эъзозлаш-эзгулик адолат меъзони" шиори остида 8 март - халқаро хотин қизлар куни муносабати билан "Аёлга эҳтиром" мавзусида фахрий аёллар ҳамда ташкилот, корхоналарда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар учун байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими Асқарали Жўраев 8 март–Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбирда иштирок этаётган барча аёлларни муборакбод этиб, ўзининг дил сўзларини билдириб ўтди.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки аёллар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Инсон ҳаёти ва жамият ривожида муқаддас Она зоти, мунис аёлларимизнинг беқиёс ўрнини оддий сўзлар билан ифода этиш ниҳоятда қийин вазифа.

Мана шундай қутлуғ айём кунларида аёллар шаънига мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Бу ёруғ дунёни қуёшсиз, еру осмонсиз тасаввур этиб бўлмаганидек, ҳаётимизни ҳам мўтабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимиздан айри ҳолда тасаввур этолмаймиз.

Бугунги аёл-раҳбар, ишбилармон, олима, севимли устоз ва тиним билмай қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда хизмат қилаётган меҳнаткаш аёлларимиз ҳамда хонадон фариштаси – уй бекаси сифатида ҳамиша ардоқланиб келинмоқда. Аёлга муносабат – миллат, давлат, эртанги кун ва келажак авлодга бўлган ҳурматни намоён этишнинг асосий мезони ҳисобланади.

Дарҳақиқат, аёл зоти ўзининг нафосати ва латофати, муҳаббати ва садоқати, оналик меҳри билан том маънода Яратганнинг тенгсиз мўжизасидир.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?