Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танловинининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг 2022-йил 14-февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танловини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорлари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 30-сон буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Бойсун туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови” нинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда тумандаги 18 та мактабни иқтидорли ва билимли ўқувчилари қатнашди ва ҳар бир мактабнинг 5-нафар ўқувчилари ўзларининг билим ва кўникмаларини синашди.

Туман босқичида 3 та ўрин мавжуд бўлиб, 1-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 100 млн сўм пул маблағи, 2-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 75 млн сўм пул маблағи, ҳамда 3-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 50 млн сўм пул маблағларини ютиб олишлари белгиланган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?