Жорий йилнинг 23 март куни туман ҳокимлиги биносида туман ҳокимининг ўринбосари С.Жўрақулова иштирокида маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек очиқ мулоқот давомида маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтилди.
Журналистлар, халқпарвар комиссияси аъзолари, ижтимоий тармоқ фаолларининг қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, таклифлар инобатга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024