Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ЁШЛАР НИГОҲИДА

Бугун Бойсун тумани Инкобод маҳалласида Муҳтарам юртбошимизнинг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш то'г'рисида”ги ПҚ-92-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини та'минлаш мақсадида “Миллий армиямиз-ёшлар нигоҳида” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали юқори савияда ўтказилди.

Фестивалда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Миллий гвардия туман бўлими бошлиғи ҳамда шахсий таркиби, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва шахсий таркиби, туман Мудофаа ишлар бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Туризм ва спорт бўлими, туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби, туман Маданият бўлими, туман Халқ таълим бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фонди Бойсун туман бўлинмаси, депутатлар, нуронийлар, тумандаги ташкилотлар, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Ушбу ўтказилган фестивалда спортнинг тош кўтариш, арқон тортиш, кураш, милтиқдан ўқ отиш, камондан отиш, қизлар ўртасида волейбол, от устида кураш, заковат ўйинлари ўтказилиб, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия тариқасида асбоб-ускуналар тарқатилди.

 

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий акциялари, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, тактик ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа даврда мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтди ва бугунги кунда сон жиҳатдан ихчам, ҳаракатчан, замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этмоқда.

Ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз вужудга келди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа давр ичида мураккаб шаклланиш зинасини босиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, қўлга киритаётган ютуқларимизда бугунги замон талабларига мос тарзда шакллантирилган Қуролли Кучларимизнинг муносиб ҳиссаси бор.

Бугунги кунда армиямиз нафақат Ватанимиз чегараларини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилмоқда, айни пайтда у ҳарбийларимизда мустаҳкам ирода ва характер, мустақил фикрлаш қобилияти шаклланадиган, жисмоний чиниқиш ва юксак инсоний фазилатлар камол топадиган ҳақиқий ҳаёт мактабига айланди.

Ўзбекистон Республикасида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор фармон ва қарор қабул қилинганлиги,  Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги, «Инновацион фаолият тўғрисида»ги каби қонунларда ёшларнинг ҳуқуқларига доир кўплаб янги нормалар белгиланганлиги ёшлар сиёсатида ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича янги ўзига хос тартиб ва механизмлар жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат ташкилоти бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Бугунги кунда агентлик чин маънода ёшларнинг манфаатларини ифодалаб келмоқда. Ёшларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида «Ёшлар дафтари» тизими жорий этилди. Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган «Бешта муҳим ташаббус» лойиҳаси ишга туширилди. Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси ташкил этилди ва ўтган йиллар давомида жамғарма ҳисобидан катта лойиҳалар амалга оширилди. Ёшларнинг саноат ва тадбиркорлик соҳаларидаги ташаббусларини амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари» ташкил этилмоқда.


Фестивал якунида мусобақаларда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшларга Жанубий опператив йўналиш Қўмондонлиги, туман ҳокимлиги, Миллий гвардия туман бўлими, туман Мудофаа ишлар бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими ҳамда Маҳалла хайрия жамоат фонди Бойсун туман бо'линмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?