Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида бешта муҳим ташаббус доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Бойсун туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида бешта муҳим ташаббус доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг ҳам янгича даври бошланди. Биринчи навбатда таълимнинг барча турлари ўртасида узвийлик ва изчилликни таъминлаш тажрибаси … бу ёш авлод тарбияси, таълим олишида рол ўйнайди. Ёшлар масаласининг Давлат сиёсати даражасига кўтарилгани шубҳасиз, уларнинг келажакда комил инсон бўлиб етишишлари, замонавий билимларни эгаллашлари, билимдонлик сари интилишлари учун яратилган шарт-шароитлар, мақсад орзуларнинг амалга ошишида замин яратади.

Айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича белгилаб берган бешта муҳим ташаббус мамлакатимиз равнақи учун муҳим аҳамият касб этади. Бундан кўзланган мақсад, ёшларимизни маънан етук, жисмонан соғлом камол топтиришдир. Зеро, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш бу давр талаби.

Бойсун туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбир ҳам айнан беш ташаббус доирасида ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Асқарали Жўраев, туман прокурори Мирзохид Ҳайитов, халқ таълими бўлими мутасаддилари, туман маданият бўлими, ЎзМТДП туман Кенгаши депутати, “Пасурхи” маҳалла фуқаролар йиғинининг оқсоқоллари, меҳнат фахрийлари, фаол ёшлар, ҳамда маҳаллага бириктирилган туман ҳокими ёрдамчиси ва бошқалар иштирок этишди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир жараёнлари кўпчилик тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

Мактабнинг иқтидорли ёшлари мусиқа, рассомчилик, спорт, ахборот коммуникация технологиялари ҳамда китобхонлик йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намоён этдилар. Мусиқий чиқишлар, ёш ихтирочи оқувчилар томонидан яратилган турли хил қўл меҳнати маҳсули (робототехника), зардўзлик, спортнинг дзю-до ҳамда енгил атлетика турлари, китобхон ўқувчиларнинг ижодий ишлари барчага катта таассурот қолдирди.

Мактабда ёшларни интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинини туман ҳокими, туман прокурори ҳамда бошқа тадбир иштирокчилари завқ билан кузатдилар. Шунингдек, ўқувчи ёшлар билан савол-жавоб қилдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича мактаб ҳовлисида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?