Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КИМЁВИЙ ЗАРАРЛИ БИРИКМАЛАРДАН ҲОЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШ, ЯНГИ НАВЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КИМЁВИЙ ЗАРАРЛИ БИРИКМАЛАРДАН ҲОЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШ, ЯНГИ НАВЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ.

ОЧИҚ МУЛОҚОТДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ФАОЛЛАРИ, ЖУРНАЛИСТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОК ЭТИШДИ.

ТУМАН ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ АБДУНАЗАРОВ ЧОРИ ХУДОЙНАЗАРОВИЧ БУГУНГИ КУНДА ТУМАНИМИЗДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КИМЁВИЙ ЗАРАРЛИ БИРИКМАЛАРДАН ҲОЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШ, ЯНГИ НАВЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА БАТАФСИЛ МАъЛУМОТ БЕРИБ ЎТДИ.

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 2020-2030 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СТРАТЕГИЯСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ 2021 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 2021 ЙИЛ 26 ФЕВРАЛДАГИ ПҚ-5009-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КИМЁВИЙ БИРИКМАЛАРДАН ҲОЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЯЪНИ КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШДА ПЕСТИТСИДЛАРДАН МЕъЁР ДАРАЖАСИДА ФОЙДАЛАНИШ ҲИСОБИГА ТАБИИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИ АҲОЛИ ИСТЕъМОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА БУ ОРҚАЛИ ИНСОН САЛОМАТЛИГИНИ ТАББИЙ ЙЎЛ БИЛАН СОҒЛОМЛАШТИРИБ БОРИШ МУҲИМ ВАЗИФА СИФАТИДА БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН.

ТУМАНИМИЗ ИҚЛИМ ШАРОИТИ БОШҚА ТУМАНЛАРГА ҚАРАГАНДА ЯХШИ, ҲАВОНИНГ НАМЛИГИ ЁЗ ФАСЛИДА ҲАМ МЕъЁР ДАРАЖАСИДАН КАТТА ФАРҚ ҚИЛМАЙДИ, ЕТИШТИРИЛАЁТГАН МЕВА ВА УЗУМ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРКИБИДА КИМЁВИЙ БИРИКМАЛАР НИСБАТАН КАМ АММО ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ БИРИНЧИ ЎРИНГА КЎТАРИЛАЁТГАНЛИГИНИ ИНОБАТГА ОЛИБ ОРГАНИК ТОЗА МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШ КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИБ БОРИШНИ ЗАМОННИНГ ЎЗИ ТАҚОЗО ЭТИБ БОРМОҚДА.

ШУЛАРДАН КЕЛИБ, ТУМАНИМИЗДА ОРГАНИК ТОЗА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАХСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА БИР ҚАТОР ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА ЖУМЛАДАН;

БОЙСУН ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИНГ КЎЧАТ ЕТИШТИРИШ БЎЛИМИДА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ХОСИЛДОР КЎЧАТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШДА ЭКИН ТУРИНИНГ ҲУДУДЛАР ТУПРОҚ-ИҚЛИМ ШАРОИТИГА МОСЛИГИ, ҲОСИЛДОРЛИГИ, ЭКСПОРТБОПЛИГИ, ЯХЛИТ МАЙДОНЛАРДА ЕТИШТИРИЛИШИГА КАТТА ЭТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА, ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА ОРГАНИC, ГЛОБАЛ Г.А.П. ВА БОШҚА ХАЛҚАРО ТАН ОЛИНГАН СТАНДАРТЛАР ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚ СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЙЎЛ ХАРИТАСИ ТАСДИҚЛАНДИ ВА УШБУ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРА ОЛАДИГАН МАХСУЛОТ ЕТИШТИРУВЧИ СУБЕКТЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА ЯъНИ ОЛМАНИНГ БИР НЕЧТА НАВЛАРИНИ ЕТИШТИРУВЧИ ТУМАНДАГИ “ДУОБА” ҲУДУДИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ДЕЯРЛИ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛМАЙДИ.

ҲУДУДЛАРНИНГ ОРГАНИК МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТИНИ ОШИРИШ, ИЛҒОР АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР, ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА КАТТА ЭТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА, ТУПРОҚНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ, ПЕСТИТСИД ВА ЎҒИТЛАРНИ МЕъЁРДА ИШЛАТИШНИ ВА КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ УЛАР СИФАТИНИ ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН ҲОЛДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАХСУЛОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАРГА ТЕГИШЛИ МУТАХАССИСЛАР ТОМОНИДАН АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИБ КЕЛИНМОҚДА. ГРАНТ ГАРДЕН ТОМОРҚА ХИЗМАТИ МЧЖ ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАР АСОСИДА, СИФАТ ВА ХАВФСИЗЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА ТЎЛИҚ СИНОВДАН ЎТКАЗИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН ЛАБОРАТОРИЯЛАР МАЖМУИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ИШЛАР БОШЛАНДИ.

МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2021 ЙИЛ 15 ИЮЛДАГИ ПҚ-5185-СОН ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

МАЗКУР ҚАРОР БИЛАН УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ ВА ТУМАНЛАРДА БЎЛИМЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

УШБУ АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ЭТИБ ҚУЙИДАГИЛАР БЕЛГИЛАНДИ;

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ, ҲИМОЯСИ ВА АГРОКИМЁ СОҲАЛАРИДА ЯГОНА ДАВЛАТ СИЁСАТИ ВА НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ;

ТУПРОҚ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН БАРЧА ТУРДАГИ МИНЕРАЛ ВА МИКРОБИОЛОГИК ЎҒИТЛАР СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ, ТУПРОҚ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ДАЛА ШАРОИТИДА ТАРКИБИДАГИ ПЕСТИТСИД, НИТРАТ ВА ОҒИР МЕТАЛЛ ТУЗЛАРИ ҚОЛДИҚЛАРИНИ РАДИОЛОГИК-ТОКСИКОЛОГИК ТАҲЛИЛЛАРДАН ЎТКАЗИШ;

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИДА ПРОГНОЗ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ УЙҒУНЛАШГАН САМАРАЛИ УСУЛЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАМДА ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ, МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ, ИҚТИСОДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ЙЎҚ ҚИЛИШ;

ЎСИМЛИКЛАР КЛИНИКАЛАРИ ВА БИОЛАБОРАТОРИЯЛАР ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ;

ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КИМЁВИЙ ВА БИОЛОГИК ВОСИТАЛАРИНИ ҲАМДА МИНЕРАЛ ВА МИКРОБИОЛОГИК ЎҒИТЛАРНИНГ БИОЛОГИК САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА СИНОВЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КИМЁЛАШТИРИШ ВА БИОЛОГИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА НОРМАТИВ, РЕГЛАМЕНТ ВА СТАНДАРТЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ ҲАМДА КИМЁЛАШТИРИШ ВА БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР РЕАЛИЗАТСИЯСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ СУБъЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ;

ФИТОСАНИТАР ХАВФСИЗЛИКНИ ТАъМИНЛАШДА ИЛМИЙ, УСЛУБИЙ ВА ТАъЛИМ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН ЕЧИМЛАР, РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ, ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАМДА ИШ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ, СОҲАДА КАДРЛАРНИ ТИЗИМЛИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.

ҚИСҚАСИ МАЗКУР ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР УЗОҚНИ ЎЙЛАБ, ЯъНИ ОЛИМЛАРНИНГ ПРОГНОЗЛАРИГА КЎРА 2030 ЙИЛГА БОРИБ ДУНЁДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДУНЁДА БИРИНЧИ ЎРИНГА ЧИҚИШИ, ИНСОНЛАРНИНГ БОШҚА МАИШИЙ ВОСИТАЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИ ОЗИҚ-ОВҚАТ НИСБАТАН КАМАЙИБ БОРИШИНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ДЕСАК АЙНИ ҲАҚИҚАТНИ АЙТГАН БЎЛАМИЗ.

ШУНДАН, КЕЛИБ ТУМАНИМИЗДА БУ БОРАДА ИШЛАР БОШЛАБ ЮБОРИЛГАН, ЖУМЛАДАН 2022 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ЕТИШТИРИЛАЁТГАН 100 ГЕКТАР ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИМИЗГА, КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ УЧУН БИОЛОГИК МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ИШЛОВ БЕРИШ МАҚСАДИДА, “ЭЛМУРОД АЗИЗА БОЙСУН” МЧЖ БИОЛАБОРАТОРИЯСИ БИЛАН ШАРТНОМАЛАР ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН.

ШУНИНГДЕК ОЧИҚ МУЛОҚОТ ДАВОМИДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ФАОЛЛАРИ ҲАМДА СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ САВОЛЛАРИГА ТУМАН ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН ЖАВОБ БЕРИЛИБ, МАРТ ОЙИДА АҲОЛИ ЎРТАСИДА УШБУ МАВЗУДА КЕНГРОҚ МАъЛУМОТ БЕРИЛИШИ БОРАСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛИШИ МАҚСАД ҚИЛИНДИ. 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?