Бугун Бойсун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида Вазирлар маҳкамасининг 820--сонли Қарори асосида ташкил этилган “Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш” марказида никохланувчи ёшларга ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув машғулотларнинг асосий мақсади: Оила қуриш арафасидаги ёшларнинг психологик, педагогик, ҳуқуқий ва аҳлоқий- билимларини ошириш.
Ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш юллари ҳақида маълумот, оилавий муносабатларни тўғри юлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш масалалари, соғлом турмуш тарзи, жинсий хаёт психофизиологияси, никохдан ташқари муносабатларни олдини олиш, оилавий муносабатларни тўғри йўлгақўйиш, намунали оилани шакллантиришда миллий қадриятларнинг аҳамияти мавзулари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024