Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсунда ток ўтказмайдиган 25 метрли гилам тўқилди.
Бойсунда ток ўтказмайдиган 25 метрли гилам тўқилди

Бойсунлик ҳунарманд Мафтуна Азизова бошчилигидаги тўқувчи қизлар 6 ой давомида 25 метр узунликдаги гиламни тўқиб битказди.

Мутахассисларнинг айтишича, туя жунидан тўқилган ушбу гилам иссиқлик сақлайди, электр токини ўтказмайди, гард юқтирмайди, узоқ вақт тоза сақланади. Шунингдек, инсон танаси чиқарадиган хавфли моддаларни ҳам зарарсизлантириш хусусиятига эга.

25 метрлик гилам бугунги кунда йўқолиб кетган нақшлар билан безатилган. Унинг хом-ашёси, бўёқлари табиий маҳсулотлардан иборат бўлгани учун ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши (WCC)нинг сифат белгиси сертификати билан тақдирланди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?