Бугун Бойсун туманидаги Бошработ маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича Бойсун туман прокурори кубоги ташкил этилди.
Ушбу мусобақада 2-секторга қарашли маҳалла ёшлар жамоалари иштирок этишди.
Шунингдек мусобақада 1 ўрин Ширинобод маҳалласи ёшлар жамоаси, 2 ўрин Ҳунармандлар маҳалласи ёшлар жамоаси, 3 ўрин Бибиширин маҳалласи ёшлар жамоаси эгаллашди.
Ғолибларга медаллар, эсдалик совғалари ҳамда мусобақанинг кубоги тантанали топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024