Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-маёр А.И.Икрамовнинг 2022 йил 01 феврал куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари асосида, 2022 йил 19 феврал куни Бойсун тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари, туман ИИБ бошлиғи подполковник Д.Бобоев ҳамда нафақадаги фахрий ходимлар иштирок этишди.

Кириш сўзи билан сўз олган Бойсун тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Д.Бобоев учрашувнинг мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Тадбир аввалида, 2021 йилнинг 12 ойи якунига кўра, Бойсун тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари маёр Э.Эшматов томонидан хизмат интизоми ва қонун бузилиши ҳолатларининг таҳлилий ҳисоботи тингланди.

Учрашув давомида, Бойсун тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ва ота-оналарга 2021 йил давомида ходимлар билан маънавий-маърифий ишлар ва ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлари, шунингдек, ходимларнинг машаққатли хизматлари, уларга ҳамда оила аъзоларига яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар тўғрисида маълумотлар етказилди.

Бойсун тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида, ота-оналар ва бошқарма раҳбарияти мунтазам мулоқотда бўлиб туришлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунида, бир қатор ходимлар, хизмат фаолияти давомида эришган ютуқлари учун туман ИИБ раҳбарияти томонидан уларнинг ота оналарига ташаккурнома эълон қилиниб, эсдалик совғалари тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?