Ёшларни ватанпарварлик руҳида ҳам жисмонан, ҳам маънан етук қилиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб талабидир.
Бойсун тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда жорий йилнинг 26 феврал куни тумандаги Инкобод маҳалласида жойлашган 27-сон мактабида ўтказилиши режалаштирилган маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар иштирокида "Миллий армиямиз -ёшлар нигохида" шиори остида ватанпарварлик фестивали ўтказилиши белгиланди.
Фестивал доирасида меҳнат ярмаркаси, яшил ҳудуд лойиҳаси, тош кўтариш, миллий кураш, волейбол, от устида кураш мусобақалари, заковат интеллектуал ўйинлари ўтказилиши мақсад қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024