Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ – СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Бойсун туманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилоят филиали томонидан маҳаллаларда фаолият олиб борувчи ёшлар етакчилари учун ўқув семинар ташкил этилди.

Унда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш каби кўплаб мақсадларни ўз ичига олган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва қарордаги мақсадларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Семинарда, шунингдек, ҳар бир давлат хизматчиси учун ишдан ажралмаган ҳолда малака оширишларига шароит яратиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилган илм.аргос.уз онлайн малака ошириш платформасидан фойдаланиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Очиқ мулоқот ва ўзаро савол-жавоб тарзида ўтган семинарда мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?