Айни вақтда Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида чекка ва олис тоғли ҳудуд Юқори Мачай маҳалласида фуқаролар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.
Қабулда фуқаролар томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаат назоратга олиниб мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Пенсия жамғармаси бошлиғи томонидан фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024