Сўнгги йилларда республикада илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, интеллектуал ўйинлар тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, иқтидорли ёшларни нуфузли миллий ҳамда халқаро, мусобақалар ва танловларда салмоқли натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ёшларнинг ижодий, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интегратсиясини кучайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Шу билан бирга, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан тумандаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини янада оммалашиб, ёшлар орасида кўтаринки руҳда ташкил этилиб келинмоқда.
Бугун Бойсун тумани марказий маданият уйида туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада умумтаълим мактабларининг финал босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро билим синашдилар. Мусобақа якунига кўра тумандаги 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек ғолибларга туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024