Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 40 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, табиий газ тармоғига уланиш, кредит, нафақа пули, модий ёрдам, кадастр ва уй жой, чорва молларни боқиш учун яйлов масаласида мурожаатлар билдирилди.

Туман ҳокими томонидан барча мурожаатлар батафсил ўрганилиб, мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан чоралар белгиланди, муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?