Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022-йилнинг феврал-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари боʻйича долзарб икки ой” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Бойсун туманида хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режа-графиги асосида туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамкорлигида жорий йилнинг 9, 11-феврал кунлари тумандаги “Мустақиллик” МФЙ ҳамда туман маданият бўлимларида ҳудудлардаги хотин-қизлар учун ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, иштирокчиларга ойликлар доирасида хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотлар ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилиши, тадбиркор аёлларга ҳуқуқий кўмак бериш учун Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳамкорлик меморандуми имзоланиши, “курслар.ҳуқуқийпортал.уз” да аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курслари ташкил этилиши, “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиниши, хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилиши ҳамда жойларда сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этилиши тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида хотин-қизларга тадбиркорлик, ижтимоий ҳимоя, уй-жой ҳамда гендер тенглик бўйича тушунтиришлар берилди ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 09.12.2021-йилдаги ЎРҚ-736-сон “Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2020-йилдаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 05.03.2021-йилдаги ПҚ-5020-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 13.07.2021-йилдаги ПФ-6260-сон “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 03.12.2021-йилдаги ПФ-29-сон “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармони, 19.01.2022-йилдаги ПҚ-92-сон “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳиятида ҳақида таништириб ўтилди ҳамда уларни қизиқтирган турли хил саволларига тегишли жавоблар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?