Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Бугунги “Сиёсий-маърифат соати”да туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Спикерлар томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлари, Маҳаллаларда иш ўринлари яратиш ва оилалар даромадини кўпайтиришнинг янги тизими, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024