Улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудига 581 йил тўлди!
Ҳар йили 9-феврал — буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллуд санаси байрамона тарзда нишонланиши яхши анъанага айланган. Жорий йилда эса ушбу қутлуғ сана яна-да кўтаринкилик, ўзгача шукуҳ билан, адабиёт, ма'навият, илм-маърифат, дўстлик айёми сифатида ўтказилмоқда.
Бугун Бойсун туман Халқ таълими бўлимига қарашли 2-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган “Алишер Навоийнинг илмий меросида таълим, тарбия ва инсон талқини” мавзусида бадиий кеча бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда тумандаги 2-сонли умумтаълим ўқувчилари томонидан Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди ҳамда саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024