Париж "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги баҳслари муросасиз курашлар остида давом этяпти.
100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечган беллашувда нидерландиялик тажрибали рақиб Михаел Коррелни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг дастлабки "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирини 3 та бронза медали билан якунлади. Париж турнирида 5 нафар дзюдочимиз иштирок этди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024