Бойсун туманида оғир ҳудуд тоифасига киритилган 2 сектор ҳудудига қарашли Пасурхи, Кўчкак маҳаллаларида мавжуд тупроқ йўлларга тош-шағаллаш ишлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 5 феврал куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, Халқ қабулхонаси, Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида махсус техникалар жалб этилган ҳолда ушбу маҳаллаларнинг 1,3 км тупроқ йўлларига тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024