Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Сурхондарё вилоят “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши вакиллари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосарлари, тумандаги 39 та маҳалла раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари маҳалла отинойилари, тумандаги “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этишди.
Шундан сўнг Бойсун туман “Бувижонлар мактаби” кенгаши раиси Саида Насруллаеванинг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Бойсун туманида 39 та маҳалла мавжуд бўлиб, “Бувижонлар мактаби” кенгаши аъзолари билан ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ажримларни олдини олиш, ногиронлар ҳолидан хабарлашиш, 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилиши бўйича жуда салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан “Маҳалла қадрятлар бешиги”, “Бувим айтган аллалар” кўрик танловлари ўтказилди. Ҳар бир маҳаллада хонадонларда ёшлар аёллар билан тарғибот ишлари амалга оширилди. Оилалар тинчлигини сақлаш ажримларни олдини олиш мақсадида “Оила муқаддас қўрғон”, “Отамга бораман! Мурғак гўдак ноласи” мавзуларидан тарғибот тадбирлари олиб борилди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ватан остонадан бошланади” мавзусида давра суҳбатлари, Бойсун туманида ривожланган қадимий ҳунармандчилик санъатимизни сақлаш мақсадида “Момоларимизнинг қадимий кашта санъати” мавзусида амалий кўргазмалар ўтказилди. Турмушга чиқаётган ёш келин куёвларимиз учун “Келин бўлиш одоби”, Куёв бўлиш одоби”, қайнона ва келинлар орасида меҳр оқибатни сақлаш мақсадида “Қайнонам онам” мавзуларида маърузалар қилинди. Ҳар бир тадбир ниҳоясида нуроний онахонларимиз хожи оналаримиз юрт ва оилалар тинчлигини сўраб дуога қўл очиб келмоқдалар дейди ўз ҳисоботида Саида Насруллаева.
“Бувижонлар мактаби” кенгаши энг биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, кўпроқ уюшмаган ёшлар билан иш олиб бориш, ногиронлар холидан хабар олиш каби энг долзарб масалаладир.
Йиғилиш давомида маҳалла раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари маҳалла отинойиларининг фикр мулоҳазалари эшитилиб, таклифлари инобатга олинди ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан мақсад ва вазифалар белгиланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024