Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Китоб - тафаккурнинг толмас қаноти

Инсон ақлий салоҳиятининг юксалишида китобнинг ўрни беқиёс. Зеро, китоб туфайли дунёқарашимиз бойиб, тафаккуримиз янада ўсиб бораверади.

Не-не улуғ зотлар китобга ошно бўлиб, етукликка эришган, комил инсон даражасига етишганлар. Дарҳақиқат, донишмандлардан бири: "Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан бир умр миннатдорман", деган эди.

Ушбу фикр нечоғли тўғри эканлигини маънавиятли ҳар бир инсон чин қалбдан ҳис этади.

Бугун Бойсун туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлинмаси ҳамда Ахборот кутубхона маркази ходимлари ҳамкорлигида чекка ва олис ҳудудларда аҳоли ва ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида тумандаги Даштиғоз маҳалласидаги аҳоли вакилларига бадиий адабиётлар ҳамда мутолаа учун энг сара китоблар етказилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?