Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни олдини олиш.

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида Президент Администратсиясининг масъул ходимлари Бойсун туманига ташриф буюришди.

Масъул ходимлар тумандаги Даштиғоз, Боғиболо, Ҳунармандлар, Бибиширин, Сайроб, Газа маҳаллаларда бўлиб, оилавий ажралишлар, ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар, ишсизлик, нотинч оилалар, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар, маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ва тарбияси оғир вояга етмаганлар сонининг кўпайиши сабаблари ўрганилди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда содир этилган ва олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар, хотин-қизлар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳамда маҳалла тизимига оид аҳоли мурожаатларининг ошишига сабаб бўлаётган омиллар ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Туман ҳокимлигида ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган муаммолар масъуллар иштирокида танқидий муҳокама этилди ҳамда салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича ҳар бир ҳудуд тажрибасини яратишга қаратилган алоҳида "Йўл хариталари" лойиҳалари ишлаб чиқарилиши таъкидланди.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?