Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ёшлар мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 39 та маҳалла фуқаролари йиғинларига маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари (Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакили) лавозими учун очиқ танлов асосида 39 та ёшлар етакчилари сараланиб, суҳбат натижаларига кўра лавозимга тавфсия этилди. 

Эндиликда мазкур қарор асосида иш штат бирлиги қисқарган умумтаълим мактаби ёшлар етакчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 29-январ санасида умумтаълим мактаблари ёшлар етакчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими бошчилигида мазкур қарор ижросини таъминлашга масъул ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида мазкур ёшлар етакчиларини етакчи штат бирлигига тенглаштирилган бошқа вазифа ва лавозимларга ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?