Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

Бойсун тумани 3 секторга қарашли Темир дарвоза маҳалласида мавжуд тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизилмоқда.

Жорий йилнинг 27 январ куни туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари Фавқулодда вазиятлар бўлими ва соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда ушбу маҳалланинг Кўҳинур кўчасига 6 та махсус техникалар жалб этилган ҳолда мавжуд 1.5 км таъмирталаб йўлларда шағаллаш ишлари олиб борилди.

Бугун 9 та автосамосвал, 2 та юклагич ва 1 дона автогрейдер махсус техникалари жалб этилиб маҳалланинг Қапчиғай қишлоғида ҳам тош-шағал ётқизиш ишлари давом эттирилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?