Бойсун туманининг 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳолиси сони 119663 кишини ташкил этиб, шундан эркаклар 61299 кишини (51,2%), аёллар 58364 кишини (48,8%) ташкил этади.
2021 йил давомида туман бўйича туғилган болалар сони
3281 нафарни, вафот этганлар 556 нафарни, кўчиб келганлар 322 нафарни, кўчиб кетганлар эса 884 нафарни ташкил этган.
БМТ 2015 йилнинг 10 июнида “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар ўн йилда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Ҳозир Ҳамдўстлик давлатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланиб кетган. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам амалий ишларга эса аллақачон киришилган. Хусусан, Президентимиз Фармони асосида Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш Концепцияси тасдиқланди.
Республикамизда бу тадбир илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлари амалга оширилади.
Мазкур жараён уч босқични қамраб олади. Биринчиси – тайёргарлик босқичи. Бу уч йилга яқин вақт давом этади.
Хозирда ушбу жараён давом этмоқда.
Тайёргарлик жараёнидаги энг муҳим масала, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.
Иккинчиси – асосий босқич. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади. Мазкур жараён тахминан икки ой давом этади.
Мамлакатимизда 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбири анъанавий усулда, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан ҳудудларда уйма-уй юрган ҳолда, юзма-юз суҳбат асосида, қоғоз шаклидаги рўйхатга олиш варақаларини тўлдириш орқали амалга оширилади.
Қарийб уч йил чўзиладиган сўнгги учинчи босқичда эса олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил этилиб, натижалар расман эълон қилинади. Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024