Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида, хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб -қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 8-сонли баёнининг мазмун моҳияти ҳамда “Аёллар дафтари”га тоифалар бўйича киритилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Шунингдек 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш, муаммоларини ҳал этиш ва эҳтиёжларини қаноатлантириш бўйича Миллий дастур ҳамда ушбу дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси лойиҳалари, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида“ги низоми ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024