Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул

Бугун Бойсун туманидаги 4 та сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси, тумандаги Бош вазир қабулхонаси, туман адлия бўлими, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар бошлиқлари иштирокида 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан тумандаги 1-секторга қарашли “Даштиғоз” МФЙнинг “Сарқамиш” қишлоғида жойлашган 30-сонли умумтаʼлим мактабида ҳудуд аҳолиси билан сайёр учрашув ташкил этилди.

 Ушбу тадбир давомида иштирокчиларга қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги  ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармони, 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.

Шунингдек, маҳалла фаолларининг ҳудуддаги иш ўринлари яратилиши, умумий ўрта таълим, мактабгача таълим тизимлари, тоза ичимлик суви, йўл ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолари ва ечими билан боғлиқ келгусидаги масалалар эшитилиб, уларни қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?