Айни вақтда туман ҳокими А.Жўраев, туман адлия бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири қабулхонаси туман бўлими мудири ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлар иштирокида тумандаги Юқори Мачай маҳалласида аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказмоқда.
Туман ҳокими шунингдек, янги тайинланган ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат қилиб, айни вақтда ишсиз бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасидаги режалари билан танишди.
Шунингдек туман ҳокими мутасаддилар иштирокида аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш мақсадида аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024