Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ватан қаҳрамонларини унутмайди

“14 январ–Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан туман хокимининг биринчи о'ринбосари, туман мудофаа бўлими бошлиғи, туман Маънавият ва маърифат бўлими томонидан “Инкобод” маҳалласида яшовчи Жўраев Хуррам бобо хонадонига ташриф буюриб, Сариосиё тоғларида жойлашиб олган экстремистик террорчиларнини йўқ қилиш чоғида мардларча ҳалок бўлган мард ўғлон Машраб Жўраев хотирланди.

Ватан ҳимоясидек шарафли вазифани бажариш вақтида ўз жонидан кечган мард ўғлонларни қанча улуғласа ҳам шунча оз эканлиги, ўткинчи дунёда яхши ном билан из қолдириш осон эмаслиги, саноқли инсонларнинг номигина мангуликка муҳрланиши, уларга атаб шеъру достонлар битилиши, йиллар ўтса-да, каттаю кичик уларнинг номини эҳтиром ила тилга олиб, ҳурмат ила хотирланиши, уларнинг ёди ҳамиша эҳтиром ва эъзозга лойиқлиги таъкидланди.

Хонадондаги хона тўридан жой олган мўжазгина уй музейи унда оддий аскар Машраб Жўраевга  тегишли “Жасорат” медали ва турли мукофотлар, расмлар, ҳарбий либослар ва бошқа бир қатор буюмларга кўзингиз тушар экан, уларга қараб, йиллар, даврлар ўтар, авлодлар алмашар, лекин юрт тинчлиги, миллат эрки учун ёш умрини ёвга қалқон қилган мард ўғлон номи барҳаётлигига амин бўлади инсон.

Сариосиё туманида халқаро террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган оддий аскар Машраб Жўраевнинг оила аъзоларига юксак эҳтиром кўрсатилиб,  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Вазирлигининг пул мукофотлари ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.  

  • Ҳозир сайтда
  • 13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?