Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Бойсун туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари, полковник Мамаюсупов Сарвар Дехканович, Сурхондарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг ўринбосари Тўраев Жўрабек Абдуллаевич, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари, туризм ва спорт бўлими раҳбари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт тренерлари иштирок этишди.
Қизғин кечган мусобақа сўнгида ғолиб бўлган спортчиларга ташкилотчилар томонидан эсдаик совғалари медаллар ва дипломлар топширилди.
Шунингдек тумандаги 6-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Эл ардоғидаги санъаткорлар” мавзусида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қосимова, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Хайрулло Насриддинов, “Дўстлик” ордени соҳиби Бўриқул Жуммаев, Маданият фидойиси кўкрак нишони соҳиби Хабиб Умаров, “Шуҳрат” медали соҳиби бахши Ўрал Рахимовлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув самимий суҳбат тарзида ўтиб, санъаткорлар йиғилганларга бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган катта бунёдкорлик ишлари, санъат соҳасида бўлаётган янгиликлар, ўз ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди ва ўқувчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб беришди.
Шунингдек тадбир давомида улар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024