Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ОЧИҚ-БЮДЖЕТ АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири Сайдулла Бердишукурович Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи Чориев Улуғбек Шавкатович ҳамда тумандаги мутассадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Очиқ Бюджет” порталининг мазмун- моҳияти тўғрисида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон Қарори ва “Очиқ Бюджет” порталининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳоли томонидан билдириладиган таклифлар ва тавсиялар берилди.

Шунингдек семинар давомида бюджет харажатларини тартибга солиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

- жамоатчилик фикрини шакллантириш учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун тақдим этиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш;

- фуқароларнинг мурожаатларини, шу жумладан бюджет қонунчилигининг бузилиши фактларини хабардор қилиш ва бюджет жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш имкониятларини ташкил этиш тўғрисида тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?