Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ" ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Яна саноқли кунлардан сўнг 2021 йилини кузатиб, қувончу ташвишларни, эришган ютуқ ва айрим улгурмаган ишларни сарҳисоб этган ҳолда, 2022 йил Янги йил остонасига беғубор орзу-умидлар билан қадам қўймоқдамиз. Янги йил аслида янги қувонч, янги шодлик ва янги истаклар айёмидир.

Бугун Бойсун туманидаги марказий маданият уйида “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ходимлари, умумтаълим мактаблар ўқувчилари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Мамлакатимиздаги болажонлик ва юксак инсонпарварлик ифодаси сифатида ҳар йили бутун юртимиз бўйлаб "Президент арчаси" тантаналарини ўтказиш ва Оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшли фарзандлари учун “Президент совғаси"ни топшириш эзгу анъанага айланган. Тумандаги 27 нафар ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзанларига “Президент совғаси" топширилди.

Шундан сўнг “Президент арчаси” тадбирининг бадиий қисми бошланди. Эртак қаҳрамонларидан ташкил топган Қорбобо ва қорқиз, ялмоғиз кампир, ўрмон хайвонлари иштирокида саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг куй қўшиқлари тадбирга ўзгача кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?