Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Президент қарори амалда: кам таъминланган оилаларга пул маблағлари тарқатилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун туманида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга белгиланган пул маблағлари тарқатилди.

Сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари бошчилигида тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?