Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ” БЎЙИЧА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабр кунидаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” ги 29-сонли Фармони ва “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 31-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун туман ҳокимлиги томонидан туманнинг мавжуд 39 та маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиларига номзодларни билими ҳамда уларнинг бугунги кундаги аҳолини тадбиркорликка жалб қилиниши юзасидан амалий тажрибаларини оширилиши бўйича 2021 йилнинг 20 декабр кунидан 2021 йилнинг 29 декабр кунигача ўқув машғулотлари ўтказилиши белгиланган.

Ўқув машғулотларини ташкил қилиниши жараёнида туман ҳокими Асқарали Чориевич Жўраевнинг ташаббуси билан 2021 йилнинг 27 декабр кунида “Маҳаллабай ишлаш бўйича” туман ҳокими ёрдамчиларига номзодлар билан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида амалий ўқув семинари яъни “МАСТЕР КЛАСС” жараёнлари амалда кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, ушбу ўқув семинарда, туман аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида,

-        Иссиқхоначилик,

-        Миллий чолғу асбобларини ясаш бўйича устачилик,

-        Ҳунармандчилик, (гиламчилик, дўппидўзлик, турли хилдаги сувинерлар ишлаб чиқариш кабилар),

-        Миллий кийимларни ишлаб чиқариш,

-        Пояфзал тузатиш устаси,

-        Сарторошлик,

-        Боғдорчилик (Олма, анор, ёнғоқ, писталарни етиштириш бўйича),

-        Асаларичилик,

-        Ёғочларга ишлов бериш,

 

-        Ер ағдариш учун махсус мини техникалардан (монокултиватор) фойдаланиш,

-        Пайвандчилик (металлларга ишлов бериш),

-        Чорвачилик учун ветеренария хизматларини кўрсатиш,

-        Автомобилларни ювиш мосламалари билан ишлаш,

-        Беданачилик,

-        Паррандачилик,

-        Чорвачилик (Йирик ва майда шохли моллар мисолида),

-        Кўчатчилик,

-        Уруғчилик,      

-        Компютер хизматларини ташкил қилиш,

-        Тикувчилик,

-        Темирчилик каби бир қатор якка тартибда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаси юзасидан амалий ўқув семинар треннинг машғулотлари ўтказилди.

Ушбу ўқув амалиётлари билан биргаликда туман ҳокими ёрдамчиларига номзодлар билан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида амалий ўқув семинари яъни “МАСТЕР КЛАСС” жараёнлари ҳар бир номзод учун энг керакли саволларига яъни маҳалладаги халқ билан ишлаш давомида айнан қайси соҳалар ва йўналишлар юзасидан ишларни ташкил қилиш лозимлиги бўйича чуқур тушунча ва кўникмалар шаклланди десак муболаға бўлмайди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?