Бойсун тумани Сайроб маҳалласида жойлашган минг йиллик тарихга эга Сайроб чинори тарихи мавзуйида медиа-тур ташкил этилди.
Ушбу медиа-турда Туризм ва спорт бўлими бошлиғи, ижтимоий тармоқ фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Бугунги кунда Ушбу чинорнинг сақланиш ҳолати, атрофида ташкил этилган ҳунармандлар, оилавий меҳмонхона, савдо марказлари ҳамда чинор дарахтининг ичида ташкил этилган қадимий буюмлар ҳақида Норали Пардаев томонидан тўлиқ маълумот бериб ўтилди.
Келажакда ушбу ерда туризм қишлоғи ташкил этилиши доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги ҳам таъкидланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024