Улоқ, кўпкари – Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан бири. Асосан, ғалаба ва ҳосил байрамлари, тўй ва сайиллар муносабати билан ўтказилган. Ҳукмдор ва ҳар хил амалдорлардан ташқари ўзига тўқ одамлар, ҳатто оддий аҳоли ҳам Улоқ ўйинларини ташкил этган. Улоқ туркий халқлар, айниқса, унинг қўнғирот, қурама, минг, манғит, ойрат, ёйилма, кенегас, қипчоқ, барлос каби уруғлари орасида оммалашган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ф-4-сон, Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 1 декабр кунидаги 79-8-0-Ф/21 сон фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2021 йил 26 ноябр кунидаги 971-сон буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида Бойсун тумани ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими, туман Мудофаа ишлари бўлими, Бойсун туман туризм ва спорт бўлими, туман халқ таълими бўлими, ҳамда халқ таълими чақирувга қадар бошланғич таълим фани ўқитувчиларининг соврини учун улоқ-кўпкари мусобааси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада 100 нафарга яқин чавандозлар иштирок этишиб, қизқин кечган мусобақада ғолиб бўлган чавандозларга ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024