Дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги кунида 100 кг вазн тоифасида эркаклар ўртасида бўлиб ўтган бахсда ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев оғир вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Мусобақада мухлислик қилган барча юртдошларимизни қолаверса Музаффарбек Тўрабоевни қўллаб турган барча бойсунликларга ғалаба муборак деймиз.
Сурхон заминидан қолаверса Бойсун туманидан манашундай алп йигитларни етиштириб, жаҳон ареналарида ватанимиз байроғини юқориларга кўтараётган спортчиларимизнинг ота-онаси, устозларига халқимиз номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024