Бойсун туман 10-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Декабр-ижтимоий фанлар ойлиги муносабати билан “Тарих миллат кўзгуси” мавзусида “Оила-маҳалла-та'лим муассасаси” ҳамкорлигида очиқ дарслар фестивали ҳамда ма'навий ва ма'рифий тадбир ташкил этилди.
Очиқ дарслар фестивалида 10-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчилари Ражабова Мавлуда, Туробова Нилуфар, Одилов Дилмурод ҳамда 6-умумий ўрта та'лим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси Каримова Нисолар ўзларининг маҳорат дарсларини ўтказдилар.
Тадбирда туман ҳокими Жўраев Асқарали Чориевич, туман ма'навият ва ма'рифат кенгаши раҳбари Сурайё Газиева, халқ та'лим бўлими мудири ўринбосари Бекмурод Эргашевлар иштирок этдилар.
Туман ҳокими очиқ дарсларга иштирок этиб, ўқувчилар билан савол-жавоб, баҳс-мунозара ўтказди. Тадбирда нуронийлар ҳам иштирок этиб, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан фикр алмашдилар.
Мактаб-интернати ўқувчилари томонидан тайёрланган тарихий саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида фан ойлигида фаол қатнашган ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳамда туман халқ та'лими бўлимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024