Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий

“Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз”. Маънавият инсонни жаҳолатдан қайтарувчи, ўсиб келаётган ёш авлодни инсон ва Ватан қадрини англаш, унга садоқатли бўлиш, истиқбол учун улуғвор мақсадлар қўйишга ундовчи енгилмас кучдир.

Бугун Бойсун туманидаги 10-сон Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иҳтисослаштирилган мактаб-интернатида “Бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Бойсун туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Республика Маъавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, мактабларда фаолият олиб бораётган “Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилар”, шоир ва ёзувчилар, маҳалла нуронийлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда Бойсун тумани ҳокими, Туман Ма'навият ва ма'рифат Кенгаш раиси Асқарали Жўраев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 19 январ куни Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан суҳбат қилиб, йил давомида самарали меҳнат қилган нуронийлар, таргиботчилар ҳамда ижодкорларга эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?