Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари учун ўқув амалий машғулотлари давом этмоқда

Бугун Бойсун туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида вилоят Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари томонидан маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга оид тартиблар билан таништириш мавзуларида ўқув амалий машғулоти ташки этилди.

Шунингек ўқув амалий машғулотида туман ҳокими Асқарали Жўраев  Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари, ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар билан суҳбатлашиб, ушбу лавозимнинг ҳар бир маҳаллада ташкил этиш зарурияти, уларнинг вазифа ва мажбуриятлари ҳамда кутилаётган мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек номзодларга ўзининг керакли тавсияларини бериб ўтди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?