Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-апрелдаги Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясидан кўзланган мақсади асосида талим тизимида фан ўқитувчиларининг билим даражасини кўтариш ўқитувчилар орасида илғор, ташаббускор ўқитувчиларни аниқлаш таълим жараёнида таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган муқобил методларни ўргатиш, ўзаро тажриба аламашиш, табиий фанлар ўқитувчиларининг педагогик ахборотини ошириш мақсадида жорий йилнинг 22-декабр санасида Бойсун туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида " Табиий фанларда олам мужассам " номли вилоят илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят халқ таълими вакиллари, туманлардан табиий фан методистлари ҳамда тумандаги табиий фан ўқитувчилари иштирок этишди.
Семинарни вилоят халқ таълими бошқармасининг табиий фанлар методисти ҳамда туман халқ таълими мудири ўринбосари Б.Эргашовлар очиб берди семинарда тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари томонидан тайёрланган ихтиролар асосида кўргазмалар қилиниб номинатсиялар аниқланди.
Семинар давомида тумандаги 7 нафар табиий фан ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилиб, уларнинг иш тажрибалари вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди ва вилоят халқ таълими бошқармасининг табиий фан методисти томидан наъмунали дарсларни ташкил этган ўқитувчиларга туман халқ таълимининг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024