Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Жорий йилнинг 20 декабрдан 29 декабргача  ҳоким ёрдамчилари учун ўқув машғулотлари ўтказилиши белгиланган.

Бугун Бойсун туманида аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш мақсадида ташкил қилинаётган ҳоким ёрдамчиси лавозимига кўрсатилган номзодлар учун ўқув машғулоти давом этмоқда.

Ўқув машғулотда ҳоким ёрдамчиларига бир қатор муҳим иқтисодий масалаларни ҳал этишга қаратилган асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари тақдимотлар ҳамда мисоллар ёрдамида тушунтирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?