Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ

Аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиш мақсадида бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 30 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.

Фуқаролар томонидан ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, иш билан таъминлаш, тиббий ёрдамга муҳтож фуқаролар, нафақа пули тайинлаш ҳамда кредит, уй жой таъмири учун моддий ёрдам масаласида мурожаатлар билдирилди.

Фуқаролар томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, мурожаатларни қисқа муддатларда ижобий хал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар ҳамда маслаҳат ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?