Бойсун туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2021 йил 19 январ куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 15-банди ҳамда Сурхондарё вилоятида аҳоли ва ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позитсиясини кучайтириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 88-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида туман Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ФҲДЁ бўлими, туман ИИБ, “Тузбозор” МФЙ масъуллари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ҳамкорлигида жорий йилнинг 18 декабр куни тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман марказидаги МФЙлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда фуқаролари иштирокида тумандаги фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи 7 та оилалардаги ижтимоий тусга эга муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, маҳаллаларда шакллантирилган намунали аёллардан иборат “Бувижонлар мактаби” имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ажрим ёқасига келиб қолган 26 та оилаларни яраштириш, 37 нафар ноқонуний никоҳ асосида яшаётганлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш ва уларни қонуний расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу тадбир давомида иштирокчиларга бир қатор қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-561-сон “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-562-сон “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, 2021 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-736-сон “Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелдаги ПФ–6275-сон “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида таништирилиб, қайд этилган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда бу борада жорий йил якунига қадар ва келгуси йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024