9-декабр "ХАЛҚАРО КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ" муносабати билан Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан Мамлакатимиз олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистратура босқичларида таълим олаётган талабалари ўртасида “Қонун – коррупсияга қарши курашишда энг самарали қурол” Республика иншолар танлови ташкил этилган эди.
Танлов эълон қилинган кун – 2021-йил 26-ноябрдан 9-декабрга қадар @МТЁшлармурожаатиБот орқали 100 га яқин олий таълим муассасаси талабаларидан 1000 га яқин иншолар келиб тушди. Иштирокчиларнинг 41 фоизини йигитлар ва 59 фоизини талаба қизлар ташкил қилади.
Иншоларни кўриб чиқиш ва саралаш мақсадида партия Марказий кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Ёшлар парламенти аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Иншолар тўрт босқичли саралашдан ўтказилди ва сўнгги босқичда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ёзувчи Хуршид Дўсмуҳаммад ва шоира Фарида Бўтаевалар томонидан 17 та иншо саралаб долзарблиги, кўлами ва иллатга қарши кураш чораларига доир муҳим таклифлари нуқтаи назаридан кўриб чиқилди ва улар орасидан 10 нафар ғолиб аниқланди.
Хусусан Қўқон университети бошланғич таълим ё'налиши иккинчи босқич талабаси, миллий тикланиш демократик партияси Бойсун туман Кенгаши ижрочи котиби, тумандаги 35-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бо'йича тарг'иботчиси Собиров Бобур Зокир ўғли фахрли 1-о'ринни эгаллаб, инглиз тилини ўрганиш учун бир йиллик ўқув курсига йўлланма ҳамда “ИЕЛТС” сертификати имтиҳони учун тўланадиган маблағни қо'лга киритди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024