Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Олис ҳудудларда жойлашган мактаблар ва уларнинг филиаллари таълим сифати ўрганилди

Бойсун тумани халқ таълими бўлимига қарашли тумандаги 9-11-20-сон умумтаълим мактаблари ҳамда 20-сон умумтаълим мактаби "Қоработқоқ" ва "Гўрихожи" филиалларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бойсун туман халқ таълими бўлими мудири Баҳриддин Соҳибов томонидан мактаб таълими сифатини янада ошириш, барча таълим муассасаларида иноватсион технологиялардан мақсадли фойдаланиш, таълимнинг ўзига хос шаклини ҳар бир мактабда тадбиқ этиш мақсадида туманнинг олис ҳудудларида таълим сифатини янада ошириш юзасидан бир қатор ўрганишлар олиб борилди.

Бойсун тумани Шифобулоқ маҳалласида жойлашган 20-сон умумтаълим мактаби “Гўрихожи” филиалида Бойсун тумани халқ таълими бўлими мудири Б. Соҳибов иштирокида мактаб ўқувчиларини билим салоҳиятларини ўргандилар. Жумладан ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари тўгараклардаги  иштироки, мактабда яратилган шарт-шароитлар алоҳида кўздан кечирилиб, мактаб раҳбариятига керакли тавсиялар бериб ўтиди.

Шифобулоқ маҳалласи "Қоработқоқ" қишлоғида жойлашган 20-умумтаълим мактаби филиали ҳам Бойсун тумани халқ таълими бўлими мудири Б.Соҳибов иштирокида олиб борилган ўрганишлар мактабда ўқувчиларнинг қишлоқ шароитида бўлсаҳам таълимнинг иноватсион шакли асосида таҳсил олаётганликлари, мактаб филиалида ўқувчилар учун олис ҳудуд бўлишига қарамасдан барча шароитлар яратилганлиги, айниқса мактаб кутубхонасинг бадиий китобларга бой эканлигига гувоҳ бўлинди.

Ўрганиш давомида Шифобулоқ маҳалласида жойлашган 20-умумтаълим мактаби жамоасининг ўрта таълимни давлат стандарти асосида олиб бораётгани эътироф этилиб,бунга мактабда ўқувчилар учун барча имкониятлар мужассам эканлиги, педагог кадрларнинг салоҳияти, ўқувчи билан ишлашда замонавий методлардан кенг фойдаланиши, бундан ташқари таълим масканида компютер  хоналарининг  мавжудлиги, лабаратория хоналарида зарур жиҳозларнинг борлиги сабаб қилиб ко'рсатилди.

Сўнги беш йилда мамлакатимизда қайта ислоҳ қилинган соҳалардан бири бу бевосита таълим соҳасидир. муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёев давлат раҳбари бўлган кунларидан бошлаб умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш, ўқитувчилар обрўсини ошириш ҳамда таълим сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратдилар.

Буни биргина туманимиздаги Темирдарвоза маҳалласида жойлашган 11-сон умумтаълим мактаби мисолида кўрадиган бўлсак, сўнги йилларда ушбу таълим маскани ҳам қишлоқ мактаблари қаторида замонавий кўриниш касб этиши билан бирга, таълим сифатини ошириш борасида ҳам етарлича ишлар амалга оширилди

Туман халқ таълими бўлими мудири Б.Соҳибов томонидан лавозимига киришган кунидан бошлаб тумандаги  мавжуд умумта'лим  мактаблари билан яқиндан танишиш мақсадида доимий равишда ўрганишлар олиб борилади. Кўзланган мақсад эса таълим соҳасида янги методлардан кенг фойдаланишни тарғиб этишдан иборат. Темирдарвоза маҳалласида жойлашган 9-сон умумтаълим мактабида олиб борилган ўрганишлар худди шу мақсадда ташкил этилди. Ўрганиш жараёнида мактабда иситиш тизимининг тўлиқ йўлга қўйилганлиги ҳамда ўқувчи ёшларимизни сифатли таълим олишлари учун барча шароит ва имкониятлар бунинг яққол исботидир.

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?