Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Билим ва ҳунар инсоннинг доимий ҳамроҳидир

Ёшларни маънавиятли, илм ва ҳунарли бўлишга тарғиб қилиш жамиятнинг энг муҳим масалаларидан биридир. Фарзандларимизга ўз илмий-маънавий, меросимизни сингдириш билан бирга, бугунги кун талаб қилаётган интеллектуал салоҳиятли ёшларни тарбиялаш учун янгича фикрлаш, ҳаётга теран назар билан боқиш ва касб-ҳунар, илму-маърифатнинг янги-янги қирраларини ўзлаштира олишларида тўғри йўл кўрсатиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари Д.Хафизов хамда туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари С.Газиевалар 11 синф битирувчилари билан “Раҳбарнинг бир куни” мавзусида ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказишди..

Инсон ҳаётда илм, касб-ҳунар ўрганишга муҳтож. Шунинг учун ҳам инсон бешикдан қабргача илм олиш, уни ҳосил қилиш ва келажак авлодга етказиб беришга буюрилган..

 Илм қоронғуликни ёритадиган нур, зиёдир. Илм олиш билан ҳаётимиз, йўлимиз ёришади. Кимки ҳаёти шамини ёқа олса ҳаёти асрлар бўйи сўнмайди. Бизнинг боболаримиз шундай бўлишган….

 Буюклар илмни ширин мева деб билишган. Уни тоза, мусаффо ҳавога ўхшатишган. У билан нафас олиб, руҳий тушкунликларни, дард аламларни унутишган. Ана шу ширин меванинг мазасини татиб яшаш ҳаётнинг баракасидир. Ўқиш ва ўрганишдек шарафли нарса йўқ Илм – маърифатнинг манбасидир. Илмнинг акси жоҳилликдир Илм ўқиш билан барака ўринлари билинади. Касб ва ҳунар ўрганиш баракага сабаб бўлади.

Инсоннинг келажакда аҳли солиҳ, баркамол инсон бўлиб етишиши аввало, унинг ёшлигида олган одоб-ахлоқи ҳамда илм-маърифатига боғлиқдир. Баъзилар илм ва касбни бир-биридан ажратиб, уларнинг бирини иккинчисидан афзаллиги борасида баҳс қиладилар. Аслида илм ва касб бир-бирига боғлиқ, илм билан касб ўрганилади, касб ўрганиш эса айни илмдир.

Ёшларнинг келажакда бирор касб ва ҳунар эгаси бўлишлари биринчи навбатда ўзларининг, қолаверса, ота-оналарининг ҳам орзу умидлари саналади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?